18:12 / 10.04.2021
5687

Бой ва камбағал мамлакатлардаги коронавирусга қарши эмлаш суръати таққосланди

Барча эмлашларнинг қарийб ярми дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил этувчи 27 мамлакатда амалга оширилган.

Фото: AFP

Бугунга қадар дунё аҳолисининг беш фоизга яқини коронавирусга қарши эмланди, аммо эмланганларнинг катта қисми бой мамлакатларда яшайди, деб ёзади Bloomberg.

Агентликнинг маълумот беришича, жами эмлашларнинг 40 фоизи 27 мамлакатда амалга оширилган бўлиб, улар дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил этади.

Худди шунча аҳоли яшайдиган энг қашшоқ мамлакатларда эса аҳолининг 1,6 фоизга яқини коронавирусга қарши эмланган. Шу тарзда камбағал мамлакатларда эмлаш бой мамлакатлардагига нисбатан 25 баравар секин кетмоқда.

Барча эмлашларнинг 24 фоизи АҚШга тўғри келади, бу ерда дунё аҳолисининг 4,3 фоизи истиқомат қилади. Покистонда эса Ер юзи аҳолисининг 2,7 фоизи яшайди, аммо мамлакатдаги эмлаш кўрсаткичи дунё кўрсаткичининг атиги 0,1 фоизини ташкил этади. 

Ўз навбатида, энг камбағал қитъа ҳисобланувчи Африка эмлашда ҳам ортда қолмоқда. Қитъадаги 54 мамлакатнинг учтасидагина аҳолининг 1 фоиздан ортиғи эмланган, 20та давлатда эса коронавирусга қарши эмлаш ҳали бошланмаган.

Top