Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мальта ҳукумати ёзда мамлакатга келадиган туристларга 200 евродан берилишини ваъда қилмоқда
2019 йилда Мальтага 2,7 миллион нафар хорижлик турист келган бўлса, коронавирус пандемияси бошланганидан буён кўрсаткичлар 80 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.
Коронавирус пандемияси сабабли туризм соҳаси катта жабр кўрган Мальта ҳукумати оролга ёзда ҳеч бўлмаса уч кунга келадиган хорижлик туристларга 200 евродан тўлашга тайёр, деб ёзади Reuters.
Мальта туризм вазири Клейтон Бартолонинг сўзларига кўра, беш юлдузли меҳмонхонадан жой олган туристларга ҳукумат 100 евро, меҳмонхона 100 евро беради. Тўрт юлдузли меҳмонхонани банд қилганлар жами 150 евро, уч юлдузли меҳмонхонага жойлашганлар 100 евро олади.
Мамлакат рағбатлантирувчи чоралар орқали 35 минг нафар туристни жалб этмоқчи. 2019 йилда Мальтага 2,7 миллион нафар хорижлик турист келган бўлса, коронавирус пандемияси бошланганидан буён кўрсаткичлар 80 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.
Мамлакат иқтисодиётида туризмнинг улуши 27 фоизни ташкил этади.
Мальта апрелдан чеклов чораларини юмшатишни бошлади ва 1 июнгача аксарият чекловларни бекор қилмоқчи. Мамлакат аҳолисининг 42 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмлаб бўлинди.
Мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар кескин камайган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026