Жаҳон | 17:55 / 10.04.2021
16588
2 дақиқада ўқилади

Reuters Россиянинг Украина чегарасига қўшинларини жойлаштиришдан мақсадини маълум қилди

Қайд этилишича, ҳарбий кучларнинг кўпайтирилиши жиддий уруш аломати эмас. 

Фото: Getty Images

Россия «ўз кучини намойиш этиш учун» Украина чегарасига қўшинларини жойлаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, Кремлга яқин манба Украина чегарасига қўшинлар ва қурилмаларнинг жойлаштирилиши «ўз кучини намойиш этиш» эканини айтган.

«Москва буни очиқчасига амалга оширмоқда, танкларини кундуз куни жойлаштирмоқда. Бу урушга тайёрланиш эмас, бу шунчаки кучини намойиш этиш», — деган у.

Қайд этилишича, манба ва сепаратистларга яқин икки кишининг сўзларига кўра, ҳарбий кучларнинг кўпайтирилиши жиддий уруш аломати эмас. 

Ўтган ҳафтада Руслан Хомчак Россия бўлажак «Ғарб 2021» ҳарбий машғулотларига тайёргарлик баҳонаси остида Украина билан чегарага – Брянск ва Воронеж областлари ҳамда Қримга қўшинларини жойлаштираётганини айтганди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, «Россия мамлакат ҳудуди ичида қўшинларини кўчиришга ҳақли, бу бошқа мамлакатларга нисбатан таҳдид уйғотмайди».

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид