Жаҳон | 23:57 / 12.04.2021
8324
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда коррупцияда айбланган депутат давлатга миллиард сом тўлаб берди

Фото: Табылды Кадырбеков

Қирғизистон парламенти депутати, 2021 йил февралда коррупциядаги айблов бўйича ҳибсга олинган Кубаничбек Жумалиев давлатга 1 млрд сомдан кўпроқ (12 млн долларга яқин) маблағ тўлаб берди. Шундан кейин унга нисбатан эҳтиёт чораси ҳибсда ушлаб туришдан ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақидаги тилхатга ўзгартирилди.

 Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Жумалиевга нисбатан олиб борилган тергов натижасида уни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарлича исбот олинган. “Айни вақтда депутат ўз ихтиёри билан давлат фойдасига умумий қиймати 1 млрд сомдан ошадиган пул маблағлари, тижорий активлар ва кўчмас мулкни топширди. Ушбу ҳолат, Кубаничбек Жумалиевнинг кекса ёшда экани ва саломатлигини инобатга олиб, эҳтиёт чорасини озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган чорага ўзгартирдик”, деб маълум қилинган қўмитада.

Депутат ноқонуний бойиш, қонунга хилоф тарзда тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ва таълим фаолияти учун лицензия олишда айбланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид