Жаҳон | 15:18 / 13.04.2021
5262
1 дақиқада ўқилади

Канада Туркияга қурол экспортини тақиқлади

Тақиқ Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларда Канада мудофаа технологияларидан фойдаланилгани билан боғлиқ.

Фото: Getty Images

Канада ҳукумати Туркияга ҳарбий маҳсулотлар экспортини тақиқлади. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Марк Гарно маълум қилди.

Тақиқ Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувларда Канада мудофаа технологияларидан фойдаланилгани билан боғлиқ.

«Ўрганишлар давомида Туркияга экспорт қилинган Канада технологияларидан Тоғли Қорабоғда фойдаланилгани тўғрисидаги ишончли далиллар аниқланди», – деди Гарно.

Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг бундай ҳаракатлари «Канада ташқи сиёсатига тўғри келмайди».

Шу билан бирга, Гарно «Туркия НАТОдаги муҳим иттифоқчи» эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистондан «Искандер-М» ракеталарини қаердан олганига жавоб беришни талаб қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид