Жаҳон | 15:03 / 15.04.2021
6887
1 дақиқада ўқилади

Човушўғли Туркия Украина-Россия инқирозида ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия Украина шарқидаги низони Минск келишуви асосида ҳал қилишда "керакли қўллаб-қувватлов"ни кўрсатишга тайёрлигини айтганди. 

Фото: Anadolu Agency

Туркия Украинадаги инқирозда ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламайди, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли.

"Бизнинг Россия билан ҳам, Украина билан ҳам муносабатларимиз яхши. Биз муаммо тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилиниши тарафдоримиз. Ҳар бир мамлакат билан муносабатларимиз бошқа давлатлар билан муносабатларимизга таъсир қилмаслиги керак. Россия ва Украина ўртасидаги тушунмовчиликларда биз ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаймиз”, деди у NTV телеканали эфирида.  

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Туркия Украина шарқидаги низони Минск келишуви асосида ҳал қилишда "керакли қўллаб-қувватлов"ни кўрсатишга тайёрлигини айтганди. 

Донбассда феврал охиридан вазият кескинлашди. Вазият кескинлашиши ортидан Россия Украина билан чегараларига ўз қўшинларини жойлаштирди.

Мавзуга оид