Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касбилик тадбиркор кредит маблағини мақсадсиз сарфлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан АТ «Халқ банк» Касби филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «S.Q.» МЧЖ раҳбари Д.В. чорва молларига озуқа ем маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида банк филиалидан ажратилган кредит эвазига 817,6 тонна озуқа маҳсулотларини импорт қилиб, ушбу маҳсулотларни белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан нақд пулга сотиб юборган.
Натижада 753,6 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, текширувда Д.В. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг йирик шоҳли қора молларини сотувидан тушган 138 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда департамент ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.В.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
14:21 / 23.04.2026