Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: январ-март ойларида келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 миллиард долларни ташкил этмоқда
Жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажми 31 фоизга ошган.
Марказий банк 2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтган уч ой давомида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан қарийб 1,42 миллиард доллар маблағ юборилган ва пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 миллион долларга ёки 31 фоизга ошган.
Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 миллион долларга етган.
Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,06 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Бундан аввал, январ-феврал ойларида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 892 миллион доллар пул жўнатилгани, хорижга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари эса 215 миллион долларга етгани хабар қилинганди.
Шунингдек, Марказий банк 2020 йилда мамлакатга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошганини маълум қилган
Мавзуга оид
13:27 / 27.12.2025
Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши минтақа давлатларига нисбатан тезлашди – Марказий банк
13:11 / 27.12.2025
Ўзбекистонга пул ўтказмалари III чоракда 18,5 фоизга ўсди
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
18:43 / 23.12.2025