Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша Россиянинг уч нафар дипломатини «персона нон грата» деб эълон қилди
Польша ТИВнинг билдиришича, «бунга ушбу шахсларнинг дипломатик мақом шартларини бузиши ҳамда Польша Республикасига зарар етказувчи ҳаракатлари сабаб бўлган».
Польша ҳукумати уч нафар россиялик дипломатни «персона нон грата» деб эълон қилди.
«Элчига Польшадаги Россия Федерацияси элчихонасининг уч нафар ходими «персона нон грата» деб эълон қилингани тўғрисидаги дипломатик нота топширилди», — дейилади Польша ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Польша ТИВнинг билдиришича, «бунга ушбу шахсларнинг дипломатик мақом шартларини бузиши ҳамда Польша Республикасига зарар етказувчи ҳаракатлари сабаб бўлган».
Аввалроқ АҚШ Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонасида ишловчи 10 нафар ходимни ўз ҳудудидан чиқариб юбораётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026