Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эртага Тошкент шаҳрининг 2 та тумани кун давомида электр энергия таъминотидан узилади
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 07:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 07:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Олмазор ва Юнусобод туманларида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан метрополитен йўналишларида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда ҳудуддаги юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир-бетон устунлар жойини ўзгартириш (демонтаж) ишлари олиб борилади.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Олмазор туманидаги 21-сонли оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар касалхонаси, «Иброҳим ота» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Тараққиёт» МФЙ, «Олтинсой» МФЙ, «Мирпулатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О. Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ ҳамда «Янги Тошкент» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари;
Юнусобод туманидаги 6-, 7-, 8-, 9- ва 10-даҳаларда, «Собиробод» МФЙ, «Уч қаҳрамон» МФЙ, «Чинор» МФЙ, «Шодлик» МФЙ, «Ғайратий» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Астробод» МФЙ, «Гулзор» МФЙ, «Ш. Қозоқбоева» МФЙ, «Беруний» МФЙ ҳамда «Ҳасанбой» мавзесида, шунингдек, «Корзинка» савдо комплексида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026