Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қримга Кавказдаги армиясини ташлади
Маълумотларга кўра, ушбу армия ҳарбийлари катта тажрибага эга: улар иккита чечен уруши, 2004 йилда Бесланда гаровга олинганларни озод қилиш операцияси ва 2008 йилда Жанубий Осетиядаги низода қатнашган.
Россия ҳарбий машғулотлар доирасида Қримдаги Опук полигонига жанубий ҳарбий округнинг 58-умумқўшин армиясини ташлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Хабарда айтилишича, машғулотларда «Фагот» ва «Хризантема» танкка қарши бошқарилувчи мажмуалар операторларининг амалий кўникмалари текширилган.
58-умумқўшин армияси жанубий ҳарбий округ таркибидаги энг йирик армия ҳисобланади, унинг ҳарбий қисмлари Доғистон, Ингушетия, Кабарда-Болқория ва Шимолий Осетияда жойлашган.
Маълумотларга кўра, ушбу армия ҳарбийлари катта тажрибага эга: улар иккита чечен уруши, 2004 йилда Бесланда гаровга олинганларни озод қилиш операцияси ва 2008 йилда Жанубий Осетиядаги низода қатнашган.
13 апрел куни Россия ўзининг ғарбий чегараларига иккита армия ва учта ҳарбий-десант қўшинлари бирлашмасини жойлаштиргани хабар қилинганди. Мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, бундай қилинишига НАТОнинг ҳарбий фаоллиги сабаб бўлган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026