Фуқаро ярим килодан ортиқ заргарлик буюмларини «яшил» йўлакдан олиб кирмоқчи бўлди
Божхона органлари томонидан Ўзбекистонга яширин йўллар билан қимматбаҳо металл ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб киришга бўлган уринишларнинг яна бирига чек қўйилди.
Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро У.З.нинг юклари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 560 грамм оқ ва сариқ қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022