Жаҳон | 07:58 / 17.04.2021
16552
2 дақиқада ўқилади

Туркияда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли янги чекловлар жорий қилинди

Туркияда COVID-19'га чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар 60 мингдан ошиб, пандемик вазият ёмонлашиши оқибатида янги чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Ҳукумат қарорига кўра, 14-28 апрел кунлари:

  • Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари комендантлик соати сақланиб қолади;
  • Душанба-жума кунлари хизмат кўрсатиш соҳаларининг иш вақти 19:00 гача белгиланди;
  • Туркия бўйлаб шаҳарлараро туризм вақтинча тўхтатилди;
  • 18 ёшга тўлмаган ва 65 ёшдан ошган фуқаролар учун жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланди;
  • Давлат муассасаларининг иш вақти 16:00 гача этиб белгиланди;
  • Ҳомиладор ва ёш болали аёллар меҳнат таътилига чиқарилади;
  • Мактабларда 8-синфдан 12-синфгача бўлган ўқувчилар ўқишига рухсат берилди;
  • Умумий овқатланиш, кўнгилочар жойлар, спорт мажмуалари карантин чеклови охиригача ўз фаолиятини тўхтатади. Барча оилавий тадбирлар ва оммавий ифторликлар қатъий тақиқланди ҳамда меҳмонларга фақат меҳмонхоналар хизмат кўрсатиши мумкинлиги белгиланди;

Мазкур чекловлар мамлакатдаги пандемия ҳолатига қараб юмшатилиши ёки кучайтирилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси айни дамда Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган юртдошларимизни қарантин қоидаларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид