Жаҳон | 19:48 / 19.04.2021
7080
1 дақиқада ўқилади

Россияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди

Мамлакатда бугунги кунда британча штамм билан боғлиқ 192та ва жанубий африкача штамм билан боғлиқ 21та ҳолат аниқланган.

Фото: Getty Images

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда бугунги кунда британча штамм билан боғлиқ 192та ва жанубий африкача штамм билан боғлиқ 21та ҳолат аниқланган.

«Аммо бизда ҳеч бир хориж штаммига хос бўлмаган мутациялар аниқланди – биз сибирча ва шимоли-ғарбий вариантлар шаклланганини кўряпмиз», - деди Попова.

Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 4,7 млн нафардан ошган, қарийб 106 минг нафар бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид