Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг ўнлаб қирувчи самолётлари Польшага етиб келди
Қайд этилишича, АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Европага, хусусан, Польша аэродромларидан фойдаланиб, ҳарбий-ҳаво кучларини зудлик билан ташлашни машқ қилмоқда.
АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Польшага ҳарбий машғулотлар доирасида ўнлаб қирувчи самолётларини олиб келди. Бу ҳақда Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Бугун Польшага Американинг ўнлаб F-15 ва F-16 қирувчи самолётлари етиб келди. АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Европага, хусусан, Польша аэродромларидан фойдаланиб, ҳарбий-ҳаво кучларини зудлик билан ташлашни машқ қилмоқда», — деб ёзди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳамкорликдаги машғулотлар Марказий ва Шарқий Европа минтақасининг «хавфсизлигини мустаҳкамлайди».
Аввалроқ Россия Арктикада кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотлар бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026