Жамият | 21:04 / 20.04.2021
19061
2 дақиқада ўқилади

Пластик қувурдан ногирон болалар аравачаси ясаётган бувайдалик фармацевт

Бувайда тумани Хонобод қишлоғидаги хонадонлардан бирида пластик қувурдан  ногирон болалар аравачаси ясаш йўлга қўйилди. Асли касби фармацевт бўлган Абубакр Ўктамов бир неча йилдан буён ўз уйида ана шундай аравачалар ясайди. У ясаган аравалар ногирон ва эндигина эмаклай бошлаган болаларга қўл келяпти.

“Хизматдан келиб Тошкент Фармацевтика институтига ўқишга кирдим. Ҳозирда Бувайда тумани Хонобод қишлоғида яшайман. Бундан 3-4 йил аввал ўғил набира кўрдим. Унга Муҳаммадқодир деб исм қўйдик. 

Ёш болалар эмаклаб юра бошлагандан кейин қумларга беланиб юришини тасаввур қилдим. Кўпчилик Хитойда ишлаб чиқарилган “ходунок” сотиб олишиб фойдаланишади. Бу мосламани ўзим ясашни дилимга тугдим.

Даставвал арматурадан ана шундай мослама ясашга киришдим. Арматурадан кутилган натижа чиқмади. Кейин пластик трубадан хаёлан ясаб кўрдим. Арматурадан кўра пластикда ясаш ҳар томонлама қулай экан.

Ногирон болалар учун Ўзбекистонда махсус аравачалар ясалмайди. Бу ишни оддий пластик қувурларда ясашни ниҳоят йўлга қўйдим. Ясаган аравачаларимни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан келиб олиб кетишди. Энг қувонарлиси, аравадан фойдаланган ногирон болаларнинг кўпи юриб кетди. 

Ҳозирда машина ичидаги ўриндиққа осиб қўядиган махсус мослама ҳам ясаб келяпман”, — дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда  Абубакр Ўктамов.

Сарвар Зияев тайёрлади.

Мавзуга оид