Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилди
Қўқон шаҳрида хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланган ИИБ ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Nexia-3» русумли, «40 773 VSF» давлат рақам белгили автомобил ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди (Светофорнинг қизил ишораси, шунингдек, милтилловчи қизил ишораси ҳаракатланишни тақиқлайди)да белгиланган талабларни четлаб ўтгани акс этган видеотасвир тарқалган.

Мазкур ҳолат ўрганилганда «Nexia-3» русумли, «40 773 VSF» давлат рақам белгили автомобил ҳайдовчиси қоидабузарлиги ўз тасдиғини топган.
Таъкидланишича, автомобил бириктирилган ҳайдовчига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 490 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
12:22 / 16.05.2026