Жаҳон | 22:55 / 20.04.2021
5816
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ мутахассислари «Спутник V» тромблар пайдо қилиши эҳтимолини диққат билан ўрганишга ваъда беришди

Ҳозирда Россия вакцинаси баҳолашнинг дастлабки босқичида бўлиб, ЕИ экспертлари унинг хатарларини баҳолашга ҳали етиб келмаган.

Фото: Коммерсантъ

ЕИ мутахассислари Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси тромблар пайдо қилиши эҳтимолини ўрганишади. Бу ҳақда Европа дори воситалари агентлиги (EMA) ижрочи директори Эмер Кук маълум қилди.

«Биз «Спутник V»га оид маълумотларни ўрганаётганимизда бунга алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳозирга қадар ўрганиб чиқилган ҳужжатларда бундай ҳолат юз бергани тўғрисида маълумот йўқ», — деди у.

Кукнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Россия вакцинаси баҳолашнинг дастлабки босқичида бўлиб, ЕИ экспертлари унинг хатарларини баҳолашга ҳали етиб келмаган.

У қўмита вакцинадан фойдаланиш ва эмлангандан кейинги ҳиссиётлар тўғрисидаги барча хабарларни диққат билан ўрганишга ваъда берди.

Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди «Спутник V» вакцинасини Евроиттифоқда рўйхатга олиш учун 29 январда ариза берганини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид