Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов: «Самарқандда шанба ва якшанба кунлари меҳмонхоналар тўла бошлади»
Самарқанд шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича пресс-ҳисобот ўтказилмоқда. Унда спорт ва туризм вазири Азиз Абдуҳакимов қатнашмоқда.
Абдуҳакимов Самарқандда туризм қандай йўналишлар орқали инқироздан чиқаётгани ҳақида гапирди: «Бу борада самарқандлик тадбиркорларга раҳмат айтишим керак, улар туризм соҳасига ҳамон пул тикишмоқда. Бусиз туризм инқироздан чиқолмаган бўларди. Биз бугунги ҳолатдан келиб чиқиб ички туризмни ривожлантиришиз керак. Чунки бизни қутқарадиган йўналиш — ички туризм.
Ҳозирда мактаблар, боғчалар, бошқа ташкилотлар, маҳаллалардан Самарқандга ички сайёҳлар келмоқда. Шанба, якшанба кунлари шаҳардаги меҳмонхоналар тўла бошлади. Ички туризм биз кутгандан ҳам яхшироқ ривожланмоқда. Бу борада 50 фоизлик чегирмалар тизими ҳам амал қилмоқда. Самарқанднинг имконияти жуда юқори, ҳатто дунёдаги топ туризм йўналишларидан бири», дейди Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
10:53 / 20.04.2026