Ўзбекистон | 11:28 / 21.04.2021
1946
1 дақиқада ўқилади

Сариосиёда ота фарзанди учун 5 минг доллар алимент тўлади

Фото: KUN.UZ

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Б.Н.дан бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгилаган.

Суднинг ушбу ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлим иш юртувига келиб тушгач, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзаро келишмовчиликлар сабаб оиласи билан ажрашган ота қизининг моддий таъминотига бефарқ бўлмай, алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармасининг Kun.uz'га маълум қилишича, Б.Н. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган 5 минг доллар алимент пулларини бирданига тўлаб берди.

Ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Бюронинг туман бўлими ижро ишини тугатди. Б.Н.га нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид