Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
166та истеъмолчи электр тармоқларига ноқонуний равишда улангани аниқланди – Энергетика вазирлиги
2021 йил I чорагида ўтказилган ўрганишларда аниқланишича 166 та истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Натижада давлат бюджетига 1 млрд 825 млн сўм зарар етказилган.
«Ўзэнергоинспекция» матбуот хизматининг маълум қилишича, жойларда ўрганишлар натижасида истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясидан қоидаларга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
«2021 йил I чорагида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 166 та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тизимга етказилган зарар бўйича жами 1 млрд 825 млн сўм электр энергияси миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бугунги кунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ундириш ишлари олиб борилмоқда», дейилади «Ўзэнергоинспекция» маълумотида.