Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қримда кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади
Машғулотларга 10 мингдан ортиқ ҳарбийлар, 1,2 мингдан ортиқ ҳарбий техника, 40дан ортиқ жанговар кема ва 20та таъминот кемаси жалб этилган.
Қримда Россия қуролли кучларининг кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ҳарбий машғулотларда ўн мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашмоқда.
Машғулотларга 1,2 мингдан ортиқ ҳарбий техника, 40дан ортиқ жанговар кема ва 20та таъминот кемаси жалб этилган.
Қайд этилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қримга етиб келган. У жанговар техникалар жойлашган ҳудудларни кўздан кечирган ҳамда денгиз ва қуруқликдаги гуруҳларнинг тайёргарлигини назоратдан ўтказган.
Шойгу апрел бошларида Россия армиясининг жанговар тайёргарлиги текширувдан ўтказилишини эълон қилганди. Маълумот берилишича, апрел ойида бутун Россия бўйлаб 4048та турли миқёсдаги машғулотлар ўтказилади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026