Ўзбекистон | 01:02 / 23.04.2021
7999
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби билан телефонда гаплашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

21 апрел куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилган. Бу ҳақда ТИВ сайтида хабар берилди.

Томонлар Ўзбекистон – Америка стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилган.

Вазирлик сайтида ёзилишича, АҚШ томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга юқори баҳо бермоқда. Жумладан, одам савдосига қарши кураш ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилган.

Комилов ва Блинкен «C5+1» шаклидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, Афғонистонда можародан кейинги даврда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш учун мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш масалаларига тўхталган.

Абдулазиз Комилов жаноб Блинкенни жорий йил июл ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилган.

Мавзуга оид