Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алматида отишма содир этган шахс уйига яшириниб олди. Полиция уни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда
Қуролланган шахс полиция билан мулоқот қилишга кўнмаяпти. Шу билан бирга, у зинапоя майдончаси томон 10 мартадан ортиқ ўқ узгани айтилмоқда.
Алмати полицияси «Бухар Жирау Тауэрс» яшаш мажмуасида отишма содир этган шахс билан музокара олиб боришга уринмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Полициянинг маълумот беришича, у кундузи Бухар Жирау хиёбонида қоровул билан тортишиб қолган ва унга ов милтиғидан ўқ узиб жароҳат етказган.
Шундан сўнг гумондор хонадонига кириб, эшикни қулфлаб олган. Қуролланган шахс полиция билан мулоқот қилишга кўнмаяпти. Шу билан бирга, у зинапоя майдончаси томон 10 мартадан ортиқ ўқ узгани айтилмоқда.
«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу уйдаги аҳоли эвакуация қилинди. Полиция фуқароларни хотиржамликка чақирмоқда. Жиноятчини қўлга олиш ва зарарсизлантириш операцияси давом этмоқда», – дейилади полиция хабарида.
Жароҳатланган шахс реанимация бўлимига ётқизилгани хабар қилинган.
Мавзуга оид
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026