18:04 / 24.04.2021
12168

Россия Қора денгизнинг учта қисмини хориж кемалари учун ярим йилга ёпди

Маълумот берилишича, ушбу давр мобайнида Россия қуролли кучларининг ҳарбий машғулотлари ўтказилади.

Фото: Global Look Press

Россия Қора денгизнинг учта қисмида хориж ҳарбий кемалари ва бошқа кемалар ҳаракатланишини ярим йилга тўхтатади. Мамлакат мудофаа вазирлиги навигация ва океанография бошқармасининг бюллетенига кўра, чеклов 24 апрел оқшомидан кучга киради.

«Хориж ҳарбий кемалари ва бошқа давлат кемаларининг Россия Федерациясининг денгиз ҳудуди орқали ўтишни амалга ошириш ҳуқуқи 24 апрел 21:00дан 31 октябр 21:00гача тўхтатилади»,— дейилади бюллетенда.  

Бу давр давомида Қрим соҳили бўйлаб Севастопол ва Гурзуф ўртасидаги акваториянинг бир қисми, Керч яримороли соҳилидаги Опук буруни ҳудудидаги қисм ва яриморолнинг ғарбий соҳили яқинидаги участка ёпиқ бўлади. 

Маълумот берилишича, ушбу давр мобайнида Россия қуролли кучларининг ҳарбий машғулотлари ўтказилади.

Аввалроқ Россия 20 апрелдан 24 апрелгача Қрим ва Қора денгиз ҳудудининг бир қисми устидан парвоз қилиш чекланишини маълум қилганди.

Top