Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири: ишсизлик масаласини ҳал қилиш нуқтайи назаридан ерларни кенгроқ қатламларга бўлиб бериш керак
Тошкентда бўлиб ўтган «Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форумида Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги муносабатларни либераллаштириш борасида фикр билдирди.
Вазир иқтисодиётнинг, давлат бошқарувининг жуда катта ресурслари айнан қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилишини қайд этиб ўтган.
«Бу соҳа бошқа барча соҳалар ривожланиши, республикадаги қонун устуворлигини таъминлашга, шу муносабат билан инвестициявий жозибадорликка катта таъсир қилади. Ўзбекистон ерларининг адолатли тақсимланиши нафақат иқтисодий масала, балки жуда катта ижтимоий-сиёсий масала», деди вазир.
У Ўзбекистон аҳолиси ўсиб бораётгани ва яқин келажакда энг катта иш жойи ер ресурслари орқали яратилишини таъкидлаб ўтган.
«Аҳолимиз йилдан-йилга ошиб бормоқда (1 йилда 1,8 фоиз), яқин келажакда энг катта иш жойи ярата оладиган ва йиллар давомида кўникмага эга бўлган халқимиз учун даромад манбайи – ер ресурслари бўлиб қолади.
Шу билан бирга, аграр секторни ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик фаолиятига маъмурий аралашувни тўлиқ бекор қилиш, ерга бўлган ҳуқуқлар барқарорлигини таъминлаш, ер тақсимлашда аҳолининг ишсизлик масаласини ҳал қилиш нуқтайи назаридан кенгроқ қатламларга бўлиб бериш, нархларни шакллантиришда ва молия маблағлари ҳаракатида бозор механизмларини жорий этиш, ерларнинг айланмаси механизмларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирларини яратиш бўйича ишларни амалга ошириш зарур», дея Русланбек Давлетовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026