Жаҳон иқтисодиётида туризмнинг улуши икки бараварга камайди
Пандемияга қадар дунёдаги ҳар тўртинчи янги иш ўрни саёҳат ва туризм соҳасида яратилган, барча иш ўринларининг 10,6 фоизи (334 млн киши) ва жаҳон ЯИМнинг 10,4 фоизи (9,2 трлн доллар) туризмга тўғри келган.
2020 йилда туризмнинг жаҳон ЯИМдаги улуши 5,5 фоизни ташкил этди, 2019 йилда бу кўрсаткич 10,4 фоизга тенг бўлганди. Бу ҳақда Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) ҳамда Oxford Economics ҳисоботида маълум қилинди.
Пандемияга қадар дунёдаги ҳар тўртинчи янги иш ўрни саёҳат ва туризм соҳасида яратилган, барча иш ўринларининг 10,6 фоизи (334 млн киши) ва жаҳон ЯИМнинг 10,4 фоизи (9,2 трлн доллар) туризмга тўғри келган.
2020 йилда туризм соҳаси қарийб 4,5 трлн доллар йўқотди, жаҳон ЯИМдаги улуши 49,1 фоизга камайди. Шунингдек, 62 млн иш ўрни йўқотилди.
«Иш ўринларини йўқотиш хавфи сақланиб қолмоқда, чунки аксарият иш ўринлари давлат дастурлари асосида қўллаб-қувватланмоқда, туризм ва саёҳатлар соҳаси тўлиқ тикланмайдиган бўлса, улар ҳам йўқотилади», – дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, жаҳон миқёсида ички туристларнинг харажатлари 45, хорижлик туристларнинг харажатлари эса 69,4 фоизга камайган.
Мавзуга оид
17:47 / 15.10.2024
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
16:26 / 08.10.2024
2024 йилда хорижга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
21:40 / 03.10.2024
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва қиммат давлатлар маълум бўлди
20:02 / 02.10.2024