Жаҳон | 19:56 / 26.04.2021
2879
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда аҳолини маҳаллий вакцина билан оммавий эмлаш бошланади

Вакцинанинг 50 минг дозадан иборат биринчи партияси мамлакат регионларига етказилган.

Фото: Tengrinews

Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши маҳаллий QazVac вакцинаси билан эмлаш бошланади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 Вакцинанинг 50 минг дозадан иборат биринчи партияси мамлакат регионларига етказилган.

 QazVac препарати биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

 Қайд этилишича, эмланганларда ножўя таъсир кузатиладиган бўлса, препаратнинг вақтинчалик рўйхатга олиниши тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Қозоғистонда, шунингдек, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш амалга оширилмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлашлари мумкинлигини билдирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид