Жаҳон | 20:40 / 26.04.2021
6291
1 дақиқада ўқилади

Туркияда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 500дан ортиқ киши ҳибсга олинади

Маълумот берилишича, 532 нафар гумондорнинг 459 нафари ҳарбийлар ҳисобланади.

Фото: STR/AFP

Туркия прокуратураси 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш иши доирасида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумонланган 532 кишини ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилмоқда.

 Хабарга кўра, 532 нафар гумондорнинг 459 нафари ҳарбийлар ҳисобланади.

 Мамлакатнинг 62 провинциясида ҳибслар амалга оширилган. Гумондорларнинг бир қисми Шимолий Кипр ҳудудида қўлга олинган.

 Туркияда 2016 йил июлда давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилганди. Расмий маълумотларга кўра, ўшанда 250 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, икки мингга яқин киши жароҳатланган.

 Туркия ҳукумати мазкур воқеада 1999 йилдан буён АҚШда яшаб келаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаган. Гуленнинг ўзи бу айбловни инкор қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид