Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюриши кутиляпти
Жорий йилнинг 26 апрел куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳишам бин Мишал ал-Сувайлимни қабул қилди.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги жорий ҳамкорлик кун тартиби, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамда келгуси юқори даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, жумладан, яқин вақт ичида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифини ташкил этиш, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида маслаҳатлашувлар навбатдаги раундини, шунингдек, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ва Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини ўтказиш ҳақида фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки томонлама келишувлар, қўшма лойиҳа ва ташаббусларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026
Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланди. Нималарни билиш керак?
15:25 / 14.04.2026