Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан Бухорода музокаралар ўтказади.
Фото: ИЗВЕСТИЯ/Зураб Джавахадзе
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Эртага, 28 апрель куни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан музокаралар ўтказилади. Учрашув Бухорода бўлиб ўтади.
«Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизлик, Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», дейилган Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ, Сергей Шойгунинг Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан Душанбеда музокаралар ўтказгани хабар қилинганди. Томонлар ҳаво маконидаги чегаралар ҳимоясини кучайтириш учун Россия ва Тожикистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича бирлашган минтақавий тизимини яратиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тайёрлаган.
Мавзуга оид
19:12 / 17.03.2026
Шойгу Украинанинг ҳаво ҳужумлари тобора узоққа бораётганидан шикоят қилди
11:59 / 06.03.2026
Сергей Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари қўлга олинди
09:12 / 24.01.2026
Германия Шойгу баёнотига таяниб, Россиядан бўлган дезертирга бошпана бермади
09:46 / 06.10.2025