Ўзбекистон | 07:58 / 27.04.2021
3854
1 дақиқада ўқилади
ЕХҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ўзбекистонга келмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида маълумот берди.
2021 йилнинг 27 апрел – 1 май кунлари ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа вазирлик ҳамда идораларда учрашувлар ўтказиш ўрин олгани айтилади.
Бундан олдин, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ўзгараётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:00 / 20.06.2024
Россия ЕХҲТ ПАдаги иштирокини тўхтатмоқчи
07:36 / 01.06.2024
Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди
12:23 / 30.05.2024
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди
21:53 / 29.05.2024