Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона хабарлари: Ҳужжатлардаги “мебель қоғозлари” гулқоғозлар бўлиб чиқди
2,1 млрд сўмлик маҳсулотлар эгаси 650 млн сўмдан ортиқ божхона тўлови тўлашига тўғри келади. Гап шундаки, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида хориждан 3та темир йўл контейнерида масъулияти чекланган жамиятлар номига келтирилган “мебель қоғози” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланган.
Контейнерларда юк ҳужжатларига асосан “мебель қоғози” дея кўрсатилган товарлар ўрнида қиймати 2,1 млрд.сўмлик гулқоғозлар мавжуд бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 651,9 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари хисобланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:01 / 28.02.2026
Толибжон Саидов янги лавозимидан озод этилди
13:14 / 28.02.2026
Пенсияга кузатилган божхоначи 4 кундан кейин янги лавозимга тайинланди
11:40 / 11.02.2026