Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинди
2021 йил январ–март ойларида юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи, қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари тўғрисида маълумот берилди.
Статқўм хабарига кўра, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида 6,4 млн сўм ёки республика кўрсаткичидан 2,2 баробар юқори экани, энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида 2 млн сўм ёки республика ўртача ойлик иш ҳақидан 28,8 фоизга кам экани кузатилди.
2021 йил январ-март ойларида саноат соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3,6 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йил мос даврига нисбатан 3,9 фоизга ўсган.
Қурилиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 фоизга ўсган.
Савдо соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 2,8 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 13,7 фоизга ўсган.
Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 3,7 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 фоизга ўсган.
Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4,8 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 16,0 фоизга ўсган.
Молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6,4 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,9 фоизга ўсган.
Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 фоизга ўсган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн сўмни ташкил этиб, 2020 йил мос даврига нисбатан 13,1 фоизга ўсган.
Мавзуга оид
10:25
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026