23:00 / 28.04.2021
7728

Молдова парламенти тарқатиб юборилди

Молдова президенти Майя Санду парламент тарқатиб юборилиши ҳақидаги фармонни имзолади ва муддатдан аввал парламент сайловлари ўтказиладиган санани белгилади. 

Таъкидланишича, мамлакатда парламент сайловлари 11 июлда бўлиб ўтади.

«Биз бу коррупциялашган парламентдан тезроқ қутулишимиз лозим. Унинг депутатлари қинғир ишларни қўллаб-қувватлайди ва фуқароларни талайди. Ҳурматли ҳамюртлар, энди танлов сизнинг қўлингизда. Биз янги парламент сайлашимиз, масъулиятли ҳукумат шакллантиришимиз ва мамлакатни нормал ҳолатга қайтаришимиз керак», деб айтган Санду журналистларга.

Молдова президентининг таъкидлашича, ҳукумат сайлов кампаниясини молиялаштириш учун маблағ ажратиши, Марказий сайлов комиссияси эса эркин ва адолатли сайловлар ўтказилиши учун шароит яратиши керак.

Молдова конституциявий суди 15 апрелда парламентни тарқатиш учун барча асослар борлиги ҳақида қарор чиқарган. Бунга парламентнинг 3 ой ичида ҳукуматни шакллантира олмаётгани сабаб бўлган.

Top