Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 3 ёшли фарзандини 60 миллион сўмга сотаётган аёл ушланди
Навоий вилояти Учқудуқ туманида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБ Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Б. (аёл) 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 04.07.2026
Навоийда икки ўсмир чўмилишга бориб вафот этди
17:15 / 30.06.2026
Навоийда 7 ёшли болага юк машинаси бошқарувини берган шахсга чора кўрилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
08:53 / 05.06.2026