Ўзбекистон | 11:07 / 28.04.2021
24832
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда иккита қишлоқ ўртасида оммавий муштлашув юз берди, 15 киши жароҳат олди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 25 апрел куни соат 19:00ларда 51 ёшли Баҳодир М. бошқарувидаги “Lacetti” автомашинасини Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Ровот-Боғонали қишлоғи йўналиши бўйлаб бошқариб, Ровот қишлоғининг ички йўлига қайрилаётган вақтида орқа томондан ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” автомашинаси ҳайдовчиси 22 ёшли Миржалол А. ва унинг йўловчилари, 36 ёшли Урал Р., 24 ёшли Талъат А., 18 ёшли Фирдавс А. ҳайдовчи Баҳодир М.га автомашинани нотўғри бошқариб, уларнинг машинасини қисиб юборганини айтган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу тўрт нафар фуқаро Баҳодир М.ни ҳақорат қилгани оқибатида Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи жами 17 нафар фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқиб, бир-бирларини уриб дўппослаганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда фаол иштирок этган 17 нафар фуқародан 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олгани, улардан 3 нафари аёл киши экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари, айбланувчилар доираси аниқланиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид