Ўзбекистон | 13:01 / 29.04.2021
2647
1 дақиқада ўқилади

Наманганлик ўқувчи билими орқали бир ойда  5 млн сўм даромад қиляпти

Бу ҳақида Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати  Kun.uz мухбирига хабар қилди.

Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган қаҳрамонимиз муддатидан аввал Жанубий Кореянинг  “Songvon” университети талабасига айланди. 

Корейс тилидан "Тоpic 2" даражали сертификатга эга бўлиб, мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётган ёш, интилувчан ўқувчи ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг таълим маскани директори Анваржон Мирзалиев томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради. 

Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда.

Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилидан сабоқ бермоқда.

Тинимсиз ҳаракатлари, интилиши ва билими унга ҳар ойда 5 млн сўм даромад келтирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид