Ўзбекистон | 14:53 / 29.04.2021
6215
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 9та «норентабел» деб топилган рейс ўрнига чартер рейс қўйиши мумкин

“Uzbekistan Airways” AЖ “норентабел” деб топилиб, май ойидан тўхтатиладиган хорижий 9та рейс ўрнига келишилган ҳолда чартер рейслар йўлга қўйиши мумкинлиги маълум қилинди. Бунинг учун у ерда ваколатхона бўлиши ва мунтазам рейслар қўйилиши шарт эмас.

Транспорт вазири, “Uzbekistan Airways” AЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов хориждаги самарасиз 20та ваколатхона ва “норентабел” деб топилган 9та рейснинг май ойидан ёпилиши натижасида юзага келаётган муаммога тўхталди.

Кўп муҳокама бўляпти. Туризмни ривожлантирмоқчи эдик. Бу жойларни ёпсак, туризмга қандай салбий таъсир кўрсатади? Бу йўналишлар ёпилгандан кейин биз туристик агентлар ва корхоналар билан чартер парвозларни амалга оширишимиз мумкин. Ўзимизнинг самолётларимиз билан бирга уларнинг ўзлари кафолатлаган истеъмолчилари бўлса, биз уларга чартер парвозларни амалга оширишимиз мумкин. Бунинг учун у ерда ваколатхонамиз бўлиши, мунтазам рейсларни амалга оширишимиз ҳам шарт эмас”, - деди транспорт вазири.

Шунингдек, Илҳом Маҳкамов хориждаги самарасиз 20та ваколатхонанинг ёпилиш сабаби ҳақида маълумот берди.

Вазирга кўра, чет элдаги ваколатхоналарнинг харажатлари ўзини оқламаган. У ердаги офисга ва ишлаётган ходимларнинг оиласига сарфланадиган харажатдан ташқари, амалга оширилаётган парвознинг биттаси нақд қилиб берилади. Самолётнинг учиб-қўниши, авиакеросин харажати амалга оширилаётган парвозларни оқламаса, улар “норентабел” бўлади.

Норентабеллигидан ташқари, унинг салбий молиявий натижадорлиги ҳам ҳисобга олинади. Айтяпман-ку, йиллар мобайнида учиб борилган йўналишлар 3-4 йил учиб туриб, энди одамлар ўрганиб қолади, ривожланиб кетади, десак ҳам нотўғри бўлади. Бир томондан бу ваколатхоналарнинг харажатлари, иккинчи томондан парвозларни амалга ошириш харажатлари эртага авиакомпания салбий молиявий натижадорлигига олиб келади”, - деди Илҳом Маҳкамов.

Aввалроқ, Uzbekistan Airways трансформация қилиниб, хизматнинг гибрид моделига ўтказилгани ва харажатларни камайтириш учун штатлар қисқартирилиб, хориждаги самарасиз 20та ваколатхона ёпилгани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид