Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур ва Таиланд дунёда биринчи бўлиб тезкор тўловлар трансчегаравий тизимини ишга туширди
Сингапур пул-кредит бошқармаси ва Таиланд банки дунёдаги биринчи тезкор тўловлар трансчегаравий тизимини ишга туширганини эълон қилди. Эндиликда Сингапур ва Таиланд фуқаролари ўзлари мустақил равишда икки давлат ўртасида ўтказмалар амалга ошира оладилар.
Таъкидланишича, Сингапурнинг PayNow ва Таиланднинг PromptPay тизимлари мобил телефон рақамига кунига 1000 Сингапур долларигача (755 доллар) маблағ ўтказиш имконини беради. «Бунда комиссия тўлови ўтказманинг қийматига қараб унинг 3–5 фоизини ташкил қилиши мумкин. Бу пул ўтказиш хизматлари учун амалдаги ўртамиёна ҳақ – 11 фоиздан анча камроқдир», деб таъкидлаб ўтилган хабарда.
Маълум қилинишича, пул ўтказиш учун маблағ олувчининг тўлиқ исми-шарифи, банк реквизитларини кўрсатишга ҳожат бўлмайди. Бунинг учун унинг мобил телефонини кўрсатиш етарли бўлади. Ўтказмалар мобил дастур орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026