Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда мамлакатга келувчилар учун яна 14 кунлик мажбурий карантин киритилди
Таиланд мамлакатга келувчилар учун яна 14 кунлик мажбурий карантинга қайтди. 1 майдан бошлаб мамлакатга келувчилар эмлангани ёки йўқлигидан қатъи назар, 2 ҳафталик карантиндан ўтишлари керак бўлади.
Фото: Diego Azubel / EPA / ТАСС
Ушбу чеклов мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпаяётгани билан боғлиқ ҳолда киритилди.
Аввалроқ мажбурий карантин эмланганлар учун 7 кунгача ва қолганлар учун 10 кунгача қисқартирилганди.
Бутун мамлакат бўйлаб ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурияти сақланиб қолади. Таиланд коронавирус тарқалишини назорат қилиш маркази матбуот котиби Тависин Висануйотхиннинг таъкидлашича, заруратсиз ҳолатларда сафарларни амалга оширишдан тийилиш лозим. «Бу комендантлик соати эмас. Биз ҳамкорлик қилиш ҳақида илтимос қилмоқдамиз», деб қўшимча қилган у.
29 апрелда Таиландда 1871та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, 10 киши вирусдан вафот этган.
Мавзуга оид
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
11:44 / 12.03.2026
Ҳўрмуз бўғози ҳудудида учта фуқаролик кемасига ҳужум қилинди
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
21:33 / 13.02.2026