Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда Европадан тиббий қурилмалар сотиб олишни уддалай олмаган амалдор қатл этилди
Ким Чен Ин шифохонага Европадан энг замонавий тиббий қурилмалар келтирилишини истаган. Аммо қурилмалар сотиб олинишига масъул бўлган ташқи ишлар вазирлиги амалдори тиббий қурилмаларни Хитойдан сотиб олишга қарор қилган.
Шимолий Кореяда Европадан тиббий қурилмалар харид қилинишини таъминлай олмаган ташқи ишлар вазирлиги ходими қатл этилди, деб хабар берди Daily Mail.
Хабарга кўра, ўтган йил мартида КХДР етакчиси Пхенянда шифохона қурилишини бошлаган. Шифохона кузда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган, аммо бу ҳалигача амалга ошмаган.
Daily NK газетасининг ёзишича, Ким Чен Ин шифохонага Европадан энг замонавий тиббий қурилмалар келтирилишини истаган. Аммо қурилмалар сотиб олинишига масъул бўлган ташқи ишлар вазирлиги амалдори тиббий қурилмаларни Хитойдан сотиб олишга қарор қилган. Етказиб бериш ишларини апрел охиридан бошлаш режалаштирилган. Бу Кич Чен Иннинг қаҳрига сабаб бўлган.
Қайд этилишича, болалиги Швейцарияда ўтган Ким Чен Ин Европа маҳсулотлари юқори сифатга эга, деб ҳисоблайди. Шу боис партия шифохонага келтириладиган қурилмалар учун катта пул ажратган, бироқ Европадан тиббий жиҳозлар олиб келишнинг имкони бўлмаган. Бунга пандемия ва санкциялар сабаб бўлган.
Шу билан бирга, Хитойдан қурилма сотиб олиш эмас, балки шартнома унинг хабарисиз ва маъқулловисиз тузилгани Ким Чен Иннинг ғазабланишига сабаб бўлган. Натижада ташқи ишлар вазирлигининг 50 ёшли ходими қатл этилган. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан бўшатилган.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026