Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 1,7 млрд долларлик янги лойиҳаларни амалга оширади
Жорий йилнинг 29 апрел куни видеоконференция шаклида Жаҳон банки гуруҳининг баҳорги йиғилишлари доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице–президенти Анна Бьерде ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш шакллари белгилаб олинди. Дастур учун асос сифатида Ўзбекистон ҳукуматининг кейинги 5 йил давомида амалга ошириладиган ислоҳотлар дастури асосий устувор йўналишлари олинишига келишиб олинди.
Ўзбекистонда кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш динамик суръатлари таъкидланди. 2020 йил якунларига мувофиқ, Жаҳон банки томонидан сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, инновацион ривожланиш, бозор ислоҳотларини илгари суриш ва пандемияга қарши кураш соҳаларида 6та лойиҳа молиялаштирилиши маъқулланди.

Шунингдек, томонлар инфратузилмани ривожлантириш, энергетика ва уй-жой қурилиши соҳаларида умумий қиймати 1,7 млрд долларга тенг бўлган янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди ҳамда уларни биргаликда ишлаб чиқишни тезлаштириш ва амалга оширишни бошлашга келишиб олди.
Музокаралар якунида А.Бьерде ва Жаҳон банки делегацияси жорий йил май ойида Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида экани маълум қилинди, шу муносабат билан бўлажак ташриф кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик барча соҳаларида муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026