Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон қўшинларни чегарадан узоқроққа олиб кетишга келишиб олди
Қамчибек Тошиевнинг сўзларига кўра, икки давлат чегарасидаги вазият 30 апрел оқшомига қадар тўлиқ барқарорлашади.
Қирғизистон ва Тожикистон кун давомида қўшинларни чегарадан узоқроққа олиб кетишга келишиб олди
Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Қамчибек Тошиев маълум қилди, деб хабар бермоқда 24.kg.
"Тошиев бугун барча қўшинлар чегара чизиғидан олиб кетилишини айтди", - дейилади хабарда.
Тошиевнинг сўзларига кўра, икки давлат чегарасидаги вазият 30 апрел оқшомига қадар тўлиқ барқарорлашади. У шунингдек, қирғиз-тожик чегарасини демаркация ва делимитация қилиш ишлари тез вақт ичида якунланишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрелда чегарада юз берган можаро икки давлат ҳарбийларининг оғир қурол қўлланган ҳолдаги тўқнашувларига айланиб кетди. Икки томон ўртасидаги можарога сув тақсимлаш билан боғлиқ баҳс сабаб бўлган.
Охирги маълумотларга кўра, қирғиз-тожик чегарасида юз берган тўқнашувлар вақтида Қирғизистоннинг 13 фуқароси ҳалок бўлди, 134 нафари жароҳат олди.
Тожикистон можаро вақтида ўз томонидан неча киши яралангани ва ҳалок бўлгани бўйича ҳали охирги маълумотларни келтирмаган. 29 апрелда Тожикистоннинг 3 фуқароси ҳалок бўлгани, 31 нафари жароҳатлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026