Жаҳон | 23:33 / 30.04.2021
6054
1 дақиқада ўқилади

Россияда мигрант қурувчиларни ҳисобга олиш учун ID-код тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Экспертларнинг фикрича, бу қурилиш соҳасини шаффофлаштиришга ёрдам беради, аммо бунинг учун шахсий маълумотларни қайта ишлашга рухсат олишга тўғри келади.

Фото: РИА Новости

Россиядаги қурилиш майдонларида ишлагани келувчи мигрантлар учун идентификация тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда НОСТРОЙ қурувчилар миллий бирлашмаси президенти Антон Глушков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу таклифни муҳокама қилмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу қурилиш соҳасини шаффофлаштиришга ёрдам беради, аммо бунинг учун шахсий маълумотларни қайта ишлашга рухсат олишга тўғри келади.

Глушковнинг айтишича, ҳозирда Россияда тартиб ўрнатиш ва меҳнат мигрантларини ҳисобга қўйиш зарур.

Таъкидланишича, мигрантлар қурилиш майдонида қонуний ишлаётганини тасдиқловчи ID-код олишса яхши бўлади.

Индивидуал код орқали ишга жойлашмоқчи бўлган даъвогарга оид барча маълумотлар: паспорт маълумотлари, малакаси, маълумоти, тиббий текширув натижалари ва бошқа ахборотни билиш мумкин.

Рақамлаштириш вазирлиги бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид