Жаҳон | 20:06 / 30.04.2021
4454
1 дақиқада ўқилади

Туркияда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди

28 апрел куни Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Кожа республика 50 миллион доза «Спутник V» вакцинаси сотиб олишини маълум қилганди. 

Туркия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Россия тўғридан тўғри инвестициялар фондининг маълум қилишича, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берган.

Таъкидланишича, Туркияда «Спутник V»дан фойдаланиш «кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, вирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолида узоқ муддатли иммунитет ҳосил қилиш имконини беради».

28 апрел куни Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Кожа республика 50 миллион доза «Спутник V» вакцинаси сотиб олишини маълум қилганди

Туркияда охирги вақтда коронавирус тарқалиши суръати тезлашди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрелдан 17 майгача локдаун эълон қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид