Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади
Маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида ҳокимларнинг фаолиятини муҳокама қиларкан, давлат раҳбари ҳар бир лойиҳа жиддий ўрганилганидан кейингина амалга оширилиши кераклигига тўхталди.
«Президент айтди» деб шошилиб иш қилманглар, ҳар бир лойиҳа пишиқ-пухта бўлсин, келгуси 100 йилларга ишласин. Мана, Бойсунда туризм коллежи бор деяпсизлар. Битта тумандаги коллеж битирувчилари қаерда ишлайди? Олмалиқдаги цемент заводи ҳам бир вақтлар давлат маблағига қурилган, лекин кутилган самарани бермади. Шунинг учун ажратилган ҳар бир сўм маблағ мақсадли сарфлансин.
Вилоятлар томонидан қурилиш материаллари соҳасида 5 миллиард долларлик 1 мингдан зиёд лойиҳа таклифлари шакллантирилди. Вилоят ҳокимлари, йил якунига қадар 900та лойиҳани ишга тушириш орқали 25 мингта иш ўрни яратишга масъул бўлади.
«Саноатқурилишбанк» қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари учун 300 миллион доллар маблағ жалб қилсин. Бунга қўшимча, лойиҳаларни кредитлашга давлат томонидан «Саноатқурилишбанк» орқали қўшимча 200 миллион доллар ажратилади.
Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади (ҳозирда 8 миллиард сўм).
Шунингдек, миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банк ставкасидан 10 фоизгача ортиқ қисми ва хорижий кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилади. Қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карьерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилади», деган президент.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026