Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон пойтахтида АЁҚШ портлаб кетди
Тожикистон пойтахти Душанбеда кучли портлаш содир бўлди. Ҳолат тасвирланган видеолар интернетда тарқалди. Кечга яқин содир бўлган портлаш автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида кузатилган.
Душенбенинг Сино тумани ҳудудида жойлашган шохобчада аввалига ёнғин содир бўлган ва кўп ўтмай портлаш кузатилган. АЁҚШ машҳур Мехкалон масжиди яқинида жойлашган.
Портлаш бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмади, лекин гувоҳлар 20 га яқин одам жабрланганини таъкидлаган. Шунингдек, портлашнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги кескинлашган муносабатларга алоқаси йўқлиги айтилмоқда. Воқеа жойида ўнлаб ўт ўчириш машиналари ишламоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026