Янгиқўрғон ва Термиз туманларида имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганларга жиноий иш қўзғатилди
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ва Сурхондарё вилояти Термиз туманида имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган банк мутасаддиларига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Y.О.» МЧЖ раҳбари С.М. «Агробанк» Янгиқўрғон филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Жумладан, улар «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали чорвачилик йўналишида 8 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз 260,2 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини кредит ажратиб, сўнг ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, АТ «Халқ банки»нинг Термиз туманида жойлашган Учқизил филиали бўлими бошлиғи Ш.Т. 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган. Сўнг, қалбаки муҳр ва штампдан фойдаланиб, «Ҳунарманд» бошқармасидан тегишли тавсиянома олиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган 132 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024