Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони 17 майдан бошлаб ўз чегараларини очади
Саудия Арабистони коронавируснинг янги турлари тарқалиши сабабли ёпилган чегараларини 17 майдан бошлаб яна очади ва ўз фуқароларининг бошқа давлатларга сафарларига чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
“2021 йил 17 май соат 01:00дан бошлаб фуқароларнинг сафарларига чекловлар бекор қилинади ва бошқа давлатлар билан денгиз, қуруқлик орқали ва ҳаво алоқаси очилади”, деб айтилган хабарда.
Чекловлар 2020 йил 21 декабрдан бошлаб киритилганди.
Маълум қилинишича, ҳаракатланишга чекловларнинг бекор қилиниши подшоҳликнинг бир неча тоифадаги фуқароларига тааллуқли бўлади: бир ойдан кўпроқ вақт олдин коронавирусга чалиниб, соғайганларга; вакцина олганларга ва подшоҳликнинг бошқа давлатда коронавирусдан даволанишга кетадиган харажатларни қопловчи тиббий суғурта полисига эга 18 ёшдан кичик фуқароларига. Хорижликлар Саудия Арабистонига келгандан кейин 2 ҳафталик мажбурий карантинни ўташлари керак бўлади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
08:52 / 27.05.2026